Қўмиталар янги таркибдаги Ҳукумат аъзолари номзодларини кўриб чиқмоқдалар
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни парламентга қилган Мурожаатномасида нафақат Бош вазир, балки Ҳукумат аъзолигига номзодларни ҳам Олий Мажлис томонидан маъқуллангандан сўнг лавозимга тайинлаш тартибини жорий этишни таклиф қилган эди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни парламентга қилган Мурожаатномасида нафақат Бош вазир, балки Ҳукумат аъзолигига номзодларни ҳам Олий Мажлис томонидан маъқуллангандан сўнг лавозимга тайинлаш тартибини жорий этишни таклиф қилган эди.
Шундан келиб чиқиб, қатор қонун ҳужжатларига ушбу тартиб-таомил киритилди. Унга мувофиқ, ўтган давр ичида Ҳукуматнинг бир нечта номзоди парламент қуйи палатасининг қўмиталари, фракциялари ҳамда ялпи мажлисларида кўриб чиқилиб, маъқулланган эди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Мазкур тадбирларда Ҳукумат аъзоси лавозимига номзодлар халқ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ўз ҳаракатлар режасини тақдим этмоқдалар.
Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, молия вазири, транспорт вазири, қурилиш вазири, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, иқтисодиёт ва саноат вазири, энергетика вазири, Давлат статистика қўмитаси раиси, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси лавозимларига номзодларни кўриб чиқди.
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси – адлия вазири, мудофаа вазири, ички ишлар вазири, фавқулодда вазиятлар вазири, Давлат божхона қўмитаси раиси ҳамда Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси лавозимларига номзодларни кўриб чиқди.
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, инновацион ривожланиш вазири, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, олий ва ўрта махсус таълим вазири, халқ таълими вазири, мактабгача таълим вазири, жисмоний тарбия ва спорт вазири, маданият вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси, соғлиқни сақлаш вазири, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзодларни кўриб чиқди.
Қўмиталар мажлислари давом этмоқда.