Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.12.2017 14:42 Чоп этиш версияси

64 хонадонга мўлжалланган “Ёшлар уйи" фойдаланишга топширилди

64 хонадонга мўлжалланган “Ёшлар уйи" фойдаланишга топширилди Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида 315 хонадонга мўлжалланган еттита беш қаватли уй ҳамда 64 хонадонга мўлжалланган “Ёшлар уйи" фойдаланишга топширилди.

"Рогузар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган мазкур уй-жойларда барча қулайлик яратилган. Турли аттракционлар билан таъминланган майдончалар болажонлар ихтиёрида.

17.jpg

6.jpg

– Бугун қувончимиз ичимизга сиғмайди, – дейди янги уй соҳибаларидан бири Зарифа Эшмуродова. – Уч оила 4 сотихлик кичик ҳовлида тиқилишиб қолган эдик. Ўзим шифохонада ишлайман. Турмуш ўртоғим ҳайдовчи. Икки фарзандимиз бор. Кўпдан буён уй-жойли бўлишни орзу қилардигу, лекин бунақаси хаёлимизга ҳам келмаган. 3 хонали хонадонда болалар билан бахтиёр ҳаёт кечириш учун барча шароит муҳайё.

12.jpg

1.jpg

Уйлар иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланган. Хоналар кенг ва ёруғ.

Маълумотларга қараганда, бу каби эзгу ишлар қамрови кейинги йилларда янада кенгаяди. Хусусан, 2018 йилда Қарши шаҳрида 630 оилага мўлжалланган 14 мана шундай кўп қаватли уй-жой барпо этилади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
9 806