UzAuto Motors компанияси кўплаб талаб ва истакларни инобатга олиб, Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида эълон қилинган акциядаги автомобиллар моделлари қаторини Chevrolet Nexia ва Chevrolet Cobalt автомобиллари билан тўлдираётгани ҳақида эълон қилди.

Компания ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, акция доирасида умумтаълим, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ушбу моделдаги автомобилларни қуйидаги шартлар асосида харид қилиши мумкин:

—60% олдиндан тўлов;

—қолган сумма 1 йил давомида фоизсиз тўлаб борилади.

Муддатли тўловга автомобиль харид қилиш учун харидор таълим муассасасининг ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома) тақдим этиши лозим.

Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда хатардан суғурталаш ҳам мазкур акциянинг асосий шартларидан бири саналади.

Шартномаларни қуйидаги дилерлик корхоналаридан олиш мумкин:

- “AS SERVIS” тармоқларининг дилерлик корхоналари

- “Сергели Автотеххизмат“ АЖ

- “Nurafshon Avtocentr” МЧЖ

- “Qaraqalpaqavtotexxizmet” МЧЖ

Аввалроқ ўқитувчилар учун Chevrolet Spark ва Lacetti автомобилларини харид қилиш имкони мавжуд бўлган акция ҳақида эълон қилинганди.

Акция 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади. Шошилинг, автомобиллар сони чегараланган, дейилади хабарда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилар учун эълон қилинган махсус акцияга Chevrolet Nexia ва Chevrolet Cobalt моделлари ҳам қўшилди