“Ҳисор” давлат қўриқхонасида мол боққанлар жазоланди
Ижтимоий тармоқларда “Ҳисор” давлат қўриқхонасида ноқонуний равишда чорва моллари боқилаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда “Ҳисор” давлат қўриқхонасида ноқонуний равишда чорва моллари боқилаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди.
Мазкур хабарлар юзасидан Давлат экология қўмитаси ўз муносабатини билдирди.
“Ҳисор” давлат қўриқхонаси раҳбари Ғ. Янгибоевнинг айтишича, ҳақиқатдан ҳам чорва моллари боқилган бўлиб, ҳозирги кунда тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чўпон Э.А. келтирган зарар учун жаримага тортилган ҳамда қўриқхона назоратчиларига ҳайфсан берилган.
– Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари назорат рейд тадбирлари ўтказди.Қўриқхона ходими бўладими, инспектор бўладими, барчамизнинг мақсадимиз, вазифамиз битта, яъни атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳамда келгуси авлодларга етказишдир,– дейди Ғ. Янгибоев.