ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

 Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ўтказилган йиғилишда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш ҳамда кадрлар салоҳиятини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда соҳага доир тайинловлар ҳам амалга оширилди.

Унга кўра, Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

photo_2020-09-16_12-00-20.jpg

Ходжаев Саидкамол Саидкаримович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

3.jpg

Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
photo_2020-09-16_09-56-54.jpg

Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович Вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.

photo_2020-09-16_14-28-58.jpg


3 901
ЎзА