ЎзА Ўзбек

03.07.2020 Чоп этиш версияси

“Ўқишга киритиб қўяман” деган яна бир шахс қўлга олинди

“Ўқишга киритиб қўяман” деган яна бир шахс қўлга олинди
2020 йил 1 июль куни Самарқанд вилоят ИИБга 1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Б.Б. ариза билан мурожаат қилиб, ўзини Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўқитувчиси, деб таништирган “Ж” исмли шахс ушбу институтнинг ветеринария техник муҳандиси факультетига ўзининг таниш мансабдор шахслари орқали ўқишга киритиш эвазига 5000 АҚШ доллари микдордаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум килиб, “Ж” исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришини сўраган.

Мазкур аризага асосан 2020 йил 2 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1983 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган Х.Ж. ариза муаллифидан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



6 742
ЎзА​