ЎзА Ўзбек

11.03.2018 09:21 Чоп этиш версияси

«Ҳиндистонлик келин»

«Ҳиндистонлик келин»
«Ўзбек йигитлари учун биринчи ўринда Ватан, иккинчи ўринда ота-она, учинчи ўринда севги-муҳаббат». 
Бу сўзлар «Ҳиндистонлик келин» комедиясидан! 

Бухоро вилояти мусиқали драма театрида саҳналаштирилган мазкур комедия томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Асосий мавзуси меҳр-муҳаббат, вафо-садоқат, инсонпарварлик, гуманизм бўлган «Ҳиндистонлик келин» кулгили саҳналари, ичакузди ҳангомалари, персонажларнинг ранг-баранглиги билан ўзига хослик касб этди. Комедияда асосий ролларни Азиз Бўронов, Фирангиз Аджалова, Раҳим Эргашев ва бошқалар ижро этишди.

КЕЛИН.jpg

Спектакль сўнгида «Ҳиндистонлик келин» комедияси режиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон, театрнинг абадий маслаҳатчиси Моҳигул Назарова, асар муаллифи Анвар Намозов ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги кунда халқнинг театр томон ошиқаётганидан, бунга сабаб саҳналарда мазмун ва қамрови кенг асарлар қўйилаётгани ва оддий одамлар ҳаёти акс эттирилаётганида, дея фикр билдирдилар.

ЎзА
21 081