Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.06.2018 19:10 Чоп этиш версияси

Дилафрўз энди катта лейтенант

_MG_2410.JPG

Ички ишлар вазирлиги академиясида 4-ўқув курси курсантлари ҳамда раҳбар кадрлар тайёрлаш факультети тингловчиларининг битирув тадбири бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов, Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Б.Матлюбов ва бошқалар ички ишлар органлари тизимида юқори малакали, билим ва салоҳиятга эга профессионал ходимларни тайёрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар қилинаётганини таъкидлади.

_MG_2524.JPG

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада оширишга хизмат қилаётир.


_MG_2828.JPG

Академияда ҳар йили юзлаб жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қодир, чинакам халқпарвар ички ишлар органлари ходимлари тайёрланади. Жорий ўқув йилида ҳам 4-ўқув курсининг 405 нафар курсанти ҳамда раҳбар кадрлар тайёрлаш факультетининг 33 нафар тингловчиси ўқишни муваффақиятли тамомлади. Уларга дипломлар топширилиб, лейтенант унвони берилди. 11 нафар курсант ҳамда 6 нафар тингловчи академиянинг имтиёзли дипломи билан тақдирланди.

Битирувчилар орасида ўзининг юксак салоҳияти ва фаоллиги билан намуна бўлган Дилафрўз Шарипова ички ишлар вазирининг буйруғи билан муддатидан олдин катта лейтенант унвонига сазовор бўлди.

4b3f8b7b-e168-4ded-acfa-7b0e2737e293.jpg

Тадбирда устоз ва мураббийлар, курсантлар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, битирувчиларга яхши тилаклар билдиришди. Академия бадиий ҳаваскорлик жамоаси томонидан куйланган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
4 679