Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 11:50 Чоп этиш версияси

200 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди

200 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди Нукусда ўтказилган меҳнат ярмаркасида корхона-ташкилот ва муассасалар томонидан 200 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таклиф этилган вакант иш ўринлари 300 дан зиёд иштирокчида катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчиларнинг кўпчилигига мутахассислиги бўйича ўзлари танлаган иш жойига йўлланма берилди.

8 (1).jpg

– 2014 йилда Нукус ҳуқуқшунослик коллежини тамомлаганман, – дейди Жадра Ағатоева. – Бугунги ярмаркада таклиф этилган иш ўринлари билан танишиб, “Нукус текстиль” масъулияти чекланган жамияти корхонасига ишга йўлланма олдим. Бундан жуда хурсандман.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 335






Все о погоде - Pogoda.uz