ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Қўчқор Норқобил: дунёдаги барча кашфиётларнинг онаси – китоб

Қўчқор Норқобил: дунёдаги барча кашфиётларнинг онаси – китоб

#Мен_китоб_мутолааси_билан_бандман #chellenj и давом этади. Навбатдаги қатнашчи таниқли шоир, драмматург Қўчқор Норқобил ва унинг оиласи.

– Дунёдаги барча кашфиётларнинг онаси – китоб. Шунинг учун ҳам у инсониятнинг энг буюк кашфиёти, дея эътироф этилади.

Китоб инсон руҳияти, дунёқараши ва тафаккурини нурлантиради. Дунёқараш, тафаккур, руҳият нурлангандан кейин ҳеч қандай куч, ҳеч қандай ёвузлик қалб эшигини очиб киролмайди.

Инсониятнинг энг буюк тарбиячиси ҳам китобдир. Биз бугун қандай ютуқларга, қандай яхшиликларга эришган бўлсак китоб туфайлидир. Биз қандай қйинчиликларга, қандай муаммоларга дуч келган бўлсак барчаси китобсизлик ортидандир.

Киши китоб мутолаасидан йироқлашиб қолишдан қўрқиб яшаши керак. Қолгани рисоладагидек давом этаверади. Фарзанди ва яқинларига китоб мутолаасини тарғиб қилиш, бу – эзгулик улашишнинг бир кўриниши.

1 668
ЎзА