Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.10.2017 17:54 Чоп этиш версияси

“Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида қизлар фестивали бўлиб ўтди

“Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида қизлар фестивали бўлиб ўтди Андижон давлат университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган фестивалда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, фаол, ташаббускор ёшлар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди.

– Ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, билим олиш ва касб-ҳунар эгаллашга қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилган фестивалда қизлар фаол иштирок этди, –дейди вилоят ҳокимлиги котибият мудири М.Низомова. – Фестиваль тадбирлари қизлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга яқиндан ёрдам берди.

4.JPG

Фестиваль доирасида ижодкор қизларнинг назм, наср, амалий санъат, ҳунармандлик ва тасвирий санъат йўналишларидаги ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди. Тинчлик, ободлик, бахтли болалик, бетакрор табиатимизнинг гўзал манзараларини акс эттирган асарлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Вилоятдаги таниқли шоир-ёзувчилар иштирокида “Ўзбек аёлларининг тарихий сиймоларига муносиб издош бўлайлик” мавзусида ўтказилган ижодий учрашув, “Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва репродуктив саломатлик”, “Ёшларнинг турли ғоявий таҳдидлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш – муҳим масала” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилган “Қизлар кўпроқ китоб ўқисин” мавзусидаги тадбирда иштирокчилар китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, маънавиятимизни юксалтиришдаги аҳамияти хусида атрофлича сўз юритди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
4 183






Все о погоде - Pogoda.uz