ЎзА Ўзбек

29.01.2019 19:05 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон халқ таълими делегацияси Жаҳон таълим форумида иштирок этди

Ўзбекистон халқ таълими делегацияси Жаҳон таълим форумида иштирок этди Халқ таълими вазирлиги делегацияси 21-25 январь кунлари Лондонда бўлиб ўтган Жаҳон таълим форумида иштирок этди.

Нуфузли форумда 100 дан зиёд давлатларнинг таълим вазирлари, соҳа мутахассислари таълим соҳасини ривожлантириш бўйича масалаларни муҳокама қилдилар.

photo5368717637376387600.jpg

Форумда Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар Буюк Британия таълим соҳаси вакилларида катта қизиғиш уйғотаётгани таъкидланди.

Буюк Британия таълим тизими мутасаддилари билан бўлган учрашувда таълим сифатини ошириш ва мамлакатимизда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Cambridge Assessment International Education, Bridge International Academies, Education First (Швеция) ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Ҳамкорлар Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчилари билимини текшириш, дарс жараёнининг онлайн назорат платформасини, мутахассисларни инглиз тилига онлайн ўқитиш тизимини жорий этиш ҳамда бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.

Ўзбекистон делегацияси Британия Кенгашининг “Таълим сиёсати бўйича мулоқот: ёшларимиз келажакка қандай тайёргарлик кўраяпти“ мавзусидаги дастурда ҳам иштирок этди.



Н.Усмонова, ЎзА
15 703