Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 12:11 Чоп этиш версияси

Ўзбек ёшлари аэронавтика фани ва техника асосларини эгаллаши учун шарт-шароит яратилади

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва “Астрономия ва аэронавтика” боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда ўсиб келаётган ёш авлодни астрономияни ўрганиш бўйича халқимизнинг тарихий анъаналарига садоқат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларнинг астрономия ва аэронавтика фаолияти соҳасидаги миллий ва умумжаҳон илм-фанининг янги ютуқларини ўрганиш ва ўзлаштиришга бўлган интилишини ривожлантириш, ёшларнинг аэронавтика фани ва техника асосларини эгаллаши учун шарт-шароит яратиш лозимлиги таъкидланади.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти қошида 200 ўқувчи ўрни ва 150 ўринли турар жойига эга бўлган, математика, астрономия, физика ва информатика фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ташкил этилади.

Шунингдек, Астрономия институти ҳудудида “Астрономия ва аэронавтика” боғи ва Планетарий барпо этилиб, боғда турли русмдаги самолётлар намуналари жойлаштирилади.

2 545






Все о погоде - Pogoda.uz