ЎзА Ўзбек

15.01.2013 16:51 Чоп этиш версияси

Замонавий таълим маскани

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимиздаги барча болалар мусиқа ва санъат мактаблари замонавий қиёфа касб этиб, моддий-техник базаси тобора мустаҳкамланмоқда.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 5-болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳам мазкур қарор асосида реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси мустаҳкамланган замонавий таълим масканларидан. Айни пайтда бу ерда 115 нафар ўқувчи халқ чолғулари, фортепьяно, аньанавий хонандалик, хореография, тасвирий санъат каби йўналишларда таълим олмоқда. Уларга 18 тажрибали ўқитувчи шу соҳадаги билим ва кўникмаларни илғор педагогик технологиялар асосида ўргатаётир. Мактабдаги замон талаблари даражасида жиҳозланган индивидуал машғулот хоналари, хор, оркест, рақс ва концерт заллари, санъат ва мусиқага оид адабиётларни ўзида жамлаган кутубхона ёш иқтидор эгалари ихтиёрида. Яратилган бу каби кенг шароитлар таълим сифати ошишига хизмат қилмоқда.


ЎзА, Фарҳод Абдурасулов (сурат)
7 086