ЎзА Ўзбек

09.01.2013 17:13 Чоп этиш версияси

Ўз касбининг устаси

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан пировард мақсад ҳар томонлама етук, замонавий дунёқарашга эга авлодни камол топтиришдан иборат. Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳам мазкур мақсадга хизмат қилмоқда.

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 83-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Раъно Янгибоева инглиз тили фанидан сабоқ беради. У чет тилини ўқитишда замонавий ахборот ва медиа-технологиялардан самарали фойдаланишни бугуннинг муҳим талаби, деб билади ва фаолияти давомида шунга қатъий амал қилади. Шу боис шогирдлари орасида инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган, фан олимпиадалари ва танловларда муваффақиятли қатнашаётган ўғил-қизларнинг сафи кенг.

Р. Янгибоева ўқувчиларга хориж тилини пухта ўргатиш учун астойдил изланади. Ўз касбига бўлган муҳаббати, фидойилиги ва меҳнати муносиб эътироф этилаётгани унга янада куч-ғайрат бағишлайди. Президентимизнинг фармонига биноан Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида Р. Янгибоева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” унвони билан тақдирланди.


ЎзА, Жамшид Норқобилов (сурат)
7 583