ЎзА Ўзбек

29.11.2012 16:08 Чоп этиш версияси

Ўқувчилар фаоллиги

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигиги олдидан Сурхондарё вилоятидаги барча таълим масканларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Айни вақтда 560 нафар ўғил-қиз таълим олаётган Шеробод туманидаги 5-умумтаълим мактабида Асосий қонунимизнинг жамият ва шахс ҳаётида тутган ўрни, унинг мазмун-моҳиятини теран англашга бағишланган давра суҳбатлари, беллашув ва викториналар мунтазам ташкил қилинмоқда.

Жумладан, мазкур таълим маскани бошланғич синф ўқувчилари ўртасида "Асосий қомусимиз билимдонлари" беллашуви ўтказилди. "Қонунимиз-Қомусимиз" шиори остида ўтган тадбир қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлгани ўқувчиларнинг мазкур соҳага оид билимини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳуқуқий мавзудаги викторинада фаол қатнашганлар эса муносиб рағбатлантирилди. Иқтидорли ўқувчиларнинг давлатимиз рамзлари туширилган расмлар кўргазмаси намойиши мазкур тадбирнинг янада мазмунли ўтишида муҳим аҳамият касб этди.


ЎзА, Фарҳод Абдурасулов (сурат)
12 741