Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.11.2013 16:15 Чоп этиш версияси

Ўқувчилар ғайрати

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Фарғона вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Қува туманидаги 19-умумтаълим мактабида ташкил қилинган инглиз тили хоналари видеопроектор, телевизор, компьютер жамланмаси, кўргазмали қурол ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

- 1-синф ўқувчиларига мўлжалланган чет тиллари машғулотларида асосан оғзаки нутқ дарсларига, тинглаб тушуниш, тушуниб тинглаш усулларига эътибор қаратмоқдамиз, - дейди мазкур мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Шоҳидахон Собирова. - Шунингдек, инглиз тили тўгаракларида ўғил-қизлар хорижий тилни катта қизиқиш билан ўрганмоқда.


ЎзА, Муқимжон Қодиров (сурат)
6 594