Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 10:05 Чоп этиш версияси

Тошкентда халқаро симпозиум бошланди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида “Табиий бирикмалар кимёси, биологияси ва технологияси” мавзуида XII халқаро симпозиум бошланди.

Мазкур халқаро симпозиумда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Покистон каби мамлакатлардан илмий ва илмий-ишлаб чиқариш марказларининг етакчи олимлари ва мутахассислари иштирок этмоқда. Анжуманда табиий бирикмалар кимёси, биологияси, фармакологияси ва технологиясининг долзарб муаммолари, дори-дармон ва қишлоқ хўжалиги воситалари, биологик фаол қўшимчалар яратиш ҳамда қўллаш масалалари муҳокама этилади.

Симпозиум 8 сентябрь куни «Қуйи молекуляр биорегуляторлар», «Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар» ва «Табиий бирикмалар кимёси» секцияларида ўз ишини давом эттиради.

ЎзА
6 299






Все о погоде - Pogoda.uz