ЎзА Ўзбек

02.12.2013 18:26 Чоп этиш версияси

Тил – маънавият кўзгуси

Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида ўқувчилар замонавий билимларни эгаллаш билан бирга хуқуқий маданиятини ҳам юксалтирмоқда. Бунда Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этаётир.

Мактабда ўтган “Тил – маънавият кўзгуси” мавзуидаги давра суҳбати ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишга бағишланди. Тадбирда педагоглар ва ўқувчилар Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида баён этилган фикрларга таяниб, комил инсонни шакллантиришда чиройли нутқнинг ўрни ва аҳамияти юзасидан ўзаро фикр алмашди. Қизиқарли суҳбатга ҳуқуқий саводхонликка оид викторина уланиб кетди.


ЎзА, Тоҳир Истатов (сурат)
11 815