ЎзА Ўзбек

14.12.2012 16:09 Чоп этиш версияси

Тараққиёт таянчи

Термиз Давлат университети қошидаги 1-академик лицей ёшлар камолотига хизмат қилаётган таълим масканларидан. Бу ерда мингдан зиёд ўғил-қиз аниқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар, хорижий филология йўналишларида чуқурлаштирилган тарзда билим олмоқда.

Замонавий усулда жиҳозланган ўқув-лаборатория, лингафон, компьютер ва фан хоналари, спорт заллари, кутубхона ҳамда 250 ўринли турар-жой ўқувчи-ёшлар ихтиёрида. Лицейда иқтидорли ёшлар билан ишлаш, фан, санъат ва спорт йўналишларидаги тўгараклар фаолиятини такомиллаштириш, ҳар бир ўқувчининг илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётир. Юздан ортиқ малакали ўқитувчи янги педагогик ва ахборот технологияларидан амалиётда кенг фойдаланмоқда.


ЎзА, Фарҳод Абдурасулов (сурат)
12 486