ЎзА Ўзбек

16.11.2012 14:40 Чоп этиш версияси

Санъатга ошуфта ёшлар

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида келажак ворисларининг мусиқий маданият ва санъат соҳасидаги билимини ошириш, дарсларни пухта ўзлаштириши учун барча қулайликлар яратилган.

Маскур санъат масканида ўқув-машғулот хоналари, оркестр, хор, концерт заллари замон талаблари даражасида жиҳозланган. Ҳозир бу ерда 206 нафар ўқувчи мумтоз куй-қўшиқ ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат кўникмаларидан таълим олаётир. Мактаб ўқувчилари ижросида концерт дастурлари, санъат кечалари мунтазам ташкил этилмоқда. Бундай маданий тадбирларда ижро ва ижодий маҳоратлари сайқалланаётган ёш иқтидор эгалари вилоят, республика миқёсидаги нуфузли танловларда фаол иштирок этаётир.


ЎзА, Тоҳир Истатов (сурат)
9 274