ЎзА Ўзбек

13.11.2012 17:07 Чоп этиш версияси

Самарали спорт таълими

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 9-умумтаълим мактабида замонавий спорт зали қурилиб фойдаланишга топширилди.

458 нафар ўқувчи таълим олаётган мазкур мактабнинг янги спорт залида спорт билан мунтазам шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Олти малакали мураббий ўқувчиларга миллий кураш, стол тенниси, қўл тўпи, футбол, гимнастика, шахмат-шашка каби спорт турларидан сабоқ бераётир. Залнинг спорт инвентарлари билан тўлиқ таъминлангани ёшларнинг жисмонан бақувват бўлиши ва спорт маҳоратини оширишида муҳим аҳамият касб этмоқда.


ЎзА, Тоҳир Истатов (сурат)
10 357