ЎзА Ўзбек

14.02.2019 09:33 Чоп этиш версияси

“Пульмонология” магистрлари давлат грантлари асосида ўқитилади

“Пульмонология” магистрлари давлат грантлари асосида ўқитилади

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратурада кадрларни тайёрлаш босқичма-босқич ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралда “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратурада кадрларни тайёрлаш босқичма-босқич ташкил этилади. Кейинчалик бошқа тиббиёт олий таълим муассасаларида ҳам тадбиқ этилади.

Шунингдек, қарорда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “Фтизиатрия” ва “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга оширилиши белгиланди.​

ЎзА
10 187