ЎзА Ўзбек

01.07.2019 09:35 Чоп этиш версияси

Президент мактаблари саралаши: 2-кунда 8175 ўқувчи тест топширди

Президент мактаблари саралаши: 2-кунда 8175 ўқувчи тест топширди

30 июнь куни Президент мактабларига имтиҳонлар республиканинг 4 та ҳудудида катта сиғимли иншоотларда ташкил этилди.

Имтиҳонларда жами 8 175 нафар (98,3%) ўқувчи иштирок этди. 143 нафар (1,7%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 1 нафар ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди (уяли алоқа воситасини олиб кирган).

Имтиҳон жараёнида кўнгилсиз воқеалар кузатилмади.

Биринчи босқич имтиҳонлари бўйича жами (29 ва 30 июнь кунлари) 17 063 нафар (98,3%) ўқувчи иштирок этди. 288 нафар (1,7%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 нафар ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди.

photo5244792914465368720.jpg

ЎзА
2 330