Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.11.2017 11:43 Чоп этиш версияси

Қора сланесли рудаларни комплекс қайта ишлаш усули яратилди

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси мутахассислари томонидан қора сланесли рудалардан уран, ванадий, рений каби қимматбаҳо металларни, нодир қазилма элементларни ва скандийни ажратиб чиқариб олиш соҳасида рудаларни комплекс қайта ишлаш усули яратилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агаентлиги расмий сайти .

Комплекс қайта ишлаш усулининг моҳияти дастлабки рудани майдалаш, майдаланган рудадан уран, рений, ванадий ва нодир қазилма элементларни сулфат кислотада агитасион ювиб ажратиб олиш ва сулфат кислотали пулпани ҳосил қилиш, пулпани нейтрализасия қилиш, тиндирилган продуктив эритмадан уран ва ренийни сорбсиялаб, қўр эритмани ва рений ва уран билан тўйинган анионитни олиш, уларни десорбсиялаб, уранли ва ренийли маҳсулот олиш, уран ва ренийни сорбсиялаб олинган қўр эритмани оксидлаш ва ундан анионит ёки амфолитда ванадийни сорбсиялаб, қўр эритмани ва ванадий билан тўйинган анионит ёки амфолитни олиш, ванидийни анионит ёки амфолитдан десорбсиялаб, ванадийли маҳсулотни олиш, ванадийни сорбсиялаб олинган қўр эритмадан нодир қазилма элементларни катион алмашинув йўли билан сорбсиялаб, қўр эритма ва нодир қазилма элементлар билан тўйинган катеонитни олиш, уларни катионитдан десорбсиялаб, нодир қазилма маҳсулотни олишдан иборат.

Муаллифлар Қувандиқ Санақулов, Олег Петухов, Анваржон Сапаров, Юрий Золотарёв, Азимжон Каримов ва Бахтиёр Рўзиевларга ушбу ихтиролари учун ИАП 05479 рақамли патент берилди, дейилади хабарда.

2 232






Все о погоде - Pogoda.uz