Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.02.2018 12:49 Чоп этиш версияси

Олимлар хулосаси: Хуррак отадиганлар эсдан оғиб қолиши мумкин

Олимлар хулосаси: Хуррак отадиганлар эсдан оғиб қолиши мумкин
Австралиялик олимлар хуррак билан ақли заифлик ўртасида боғлиқлик топди, деб ёзади РИА Новости.

Квинсленд университети профессори Элизабет Коулсон бошчилигидаги олимлар гуруҳи бу борада тадқиқот олиб борди.

Маълум бўлишича, апноэ касаллиги (уйқу вақтида нафас олиш мувозанати бузилиши ва хуррак отиш каби аломатлари бор хасталик) организмда кислород етишмовчилигини келтириб чиқаради. Оқибатда бошмиядаги диққатни жамловчи ва зеҳнга жавоб берувчи ҳужайраларнинг нобуд бўлишига олиб келади.

Апноэни илк босқичдаёқ даволаш ақли заифликнинг кўп тарқалган шакли - Альцгеймер касаллигининг олдини олиш имконини беради, деб ҳисобламоқда улар.

Олимлар фикрича, агар апноэ ўз вақтида бартараф этилмаса, ўн йил ўтиб инсон ақли заиф бўлиб қолиши аниқ.

Чунки хуррак отиш жараёнида ўпкада ҳаво айланишини 10 сонияга тўхтаб қолади. Бу ҳолат тез-тез такрорланиши оқибатида эса беморда ланжлик ва доимий чарчоқ ҳисси кучайиб боради. Хотира ҳам заифлашади.

Эндиликда Квинсленд университети олимлари тадқиқотни 55-75 ёшдаги кишилар ўртасида ҳам ўтказмоқчи. Мақсад - хуррак ва ақли заифлик ўртасидаги боғлиқликни янада чуқурроқ ўрганиш.

ЎзА
21 394