ЎзА Ўзбек

09.12.2013 17:55 Чоп этиш версияси

Нукуснинг умидли ёшлари

Нукус шаҳридаги 38-умумтаълим мактабида 1 минг 108 нафар ўғил-қиз таълим олади. Мактабда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида чет тилларни ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бошланғич синф ўқувчилари учун махсус инглиз тили хоналари ташкил қилинган, уларда фанга оид дастлабки билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга кўмаклашувчи қизиқарли машғулотлар ўтказилмоқда. Мактабнинг Зиёда Кароматдинова, Сардорбек Жумамурадов, Севара Жумамурадова, Бозоргул Пирмуханова, Шаҳодат Ерназарова, Хумоюн Ҳошимов, Нурпейис Қарлибоев каби умидли ўқувчилари фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришмоқда.


ЎзА, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат)
6 433