ЎзА Ўзбек

01.07.2019 16:30 Чоп этиш версияси

Нима сабабдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида қабул муддати тугаяпти?

Нима сабабдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида қабул муддати тугаяпти?

Бу саволга Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров шундай жавоб берди:

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига қабул 15 июлгача деб белгиланган. Фақат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун алоҳида қарор чиққан. Уларда синовларнинг биринчи босқичи 5 июлга қадар якунланиши керак. Шунинг учун уларда ҳужжат қабул қилиш аввалроқ якунланди. Лекин, бунда илк синовлардан ўта олмаган абитуриентлар бошқа ОТМга топширишга имкони бўлади.

ЎзА
3 225