ЎзА Ўзбек

28.11.2013 16:09 Чоп этиш версияси

Назария ва амалиёт уйғунлиги

Навоий вилояти Хатирчи тиббиёт коллежида 1 минг 286 нафар йигит-қиз даволаш иши, ҳамширалик, фармацевт ассистенти, лаборатория диагностикаси йўналишларида таҳсил олмоқда.

Коллежда дарслар тажрибали педагоглар, малакали мутахассислар томонидан тиббий анжомлар, кўргазмали воситалар, ахборот технологиялари, мультимедиа воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ташкил қилинаётир. Барча ўқувчилар дарсдан сўнг амалиётга йўналтирилмоқда. 2013-2014 ўқув йилида коллежни 446 нафар мутахассис битиради. Айни вақтда уларнинг истиқболдаги бандлигини таъминлаш мақсадида даволаш профилактика ва эпидемиология муассасалари, дорихоналар билан уч томонлама шартномалар тузилмоқда.


ЎзА, Сирож Аслонов (сурат)
5 995