ЎзА Ўзбек

18.02.2019 19:37 Чоп этиш версияси

Намунали фаолият халқаро миқёсда эътироф этилди

Намунали фаолият халқаро миқёсда эътироф этилди

Андижон машинасозлик институти қошидаги япон тилидан тест имтиҳонларини қабул қилувчи «NAT-TEST» маркази фаолияти халқаро миқёсда энг яхши, деб эътироф этилди.

– Марказимизда Японияга ишга, ўқишга борувчилар япон тилини билиши бўйича тест имтиҳонлари топширади, – дейди марказ раҳбари Акмалжон Эрматов. – Тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганларга белгиланган мезонлар асосида турли даражадаги сертификатлар тақдим этилади. Замонавий жиҳозланган марказда япон тилини ўзлаштириш бўйича тест имтиҳонларини қабул қилиш жараёни билан боғлиқ ишлар юқори савияда, халқаро стандартлар даражасида олиб борилмоқда.

Ўтган йил сентябрь ойида иш бошлаган марказ намунали фаолияти билан қисқа вақтда нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътиборга тушди. Хусусан, Япония пойтахти Токио шаҳрида жойлашган ушбу марказнинг бош офиси томонидан 2018 йил якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботда қайд этилди. Унга кўра, жаҳоннинг 15 та мамлакатида фаолият юритаётган ана шундай 72 та тест маркази ўртасида мамлакатимиздаги муассаса “Энг намунали марказ” сифатида эътироф этилган.

Марказда юртдошларимиз билан бирга қўшни Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари ҳам тест имтиҳонлари топшириши мумкин. Ҳозирга қадар марказда 200 дан зиёд киши тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, тегишли сертификат соҳибига айланган.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
14 379