ЎзА Ўзбек

09.12.2013 22:03 Чоп этиш версияси

Мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга мусиқа ва санъатнинг миллий ҳамда замонавий йўналишлари бўйича пухта таълим беришни такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоятида бугунги кунда 14 болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолият юритаётир. Ўтган йиллар давомида ушбу мактабларнинг еттитаси янгидан бунёд этилган бўлса, бештаси капитал реконструкция қилинди.

8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси ҳам ёшлар учун ажойиб туҳфа бўлди. 2,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган ушбу замонавий масканда мусиқа ва санъатнинг саккиз йўналиши бўйича сабоқ берилмоқда.


ЎзА, А.Мустафоқулов
6 867