ЎзА Ўзбек

04.12.2013 19:20 Чоп этиш версияси

Мазмунли учрашув

Наманган муҳандислик педагогика институти қошидаги Дўстлик академик лицейида мамлакатимиз Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда лицейнинг педагог ва ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар, "Камолот" ЁИҲ фаоллари билан учрашди. Тадбирда юртимизда осойишталик ва тараққиётни таъминлашда муҳим омил бўлаётган Асосий Қонунимизни чуқур ўрганиш ёшларнинг бурчи экани таъкидланди. Истиқлол йилларида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам олиб борилаётган эзгу ислоҳотлар ўғил-қизларнинг чуқур билимли, ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилаётир.


ЎзА, Ҳотам Мамадалиев (сурат)
11 363