ЎзА Ўзбек

04.12.2013 17:20 Чоп этиш версияси

Марказнинг хайрли ишлари

Ёзёвон туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази 2012 йилда тубдан таъмирланиб, замонавий жиҳоз ва ўқув анжомлари билан таъминлангач, фаолияти янада кенгайди. Буни марказга билим олиш ва ҳунар ўрганиш истагида келаётган ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.

Марказдаги инглиз тили, рақс, тасвирий санъат, бичиш-тикиш, тўқиш, қандолатчилик, оила ва саломатлик каби 14 тўгаракда йўлга қўйилган машғулотлар мингга яқин ўғил-қизнинг дарсдан бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлашга хизмат қилмоқда.


ЎзА, Муқимжон Қодиров (сурат)
6 845