ЎзА Ўзбек

21.12.2016 18:05 Чоп этиш версияси

Маърифат маскани

Маърифат маскани Фарғона вилоятидаги Учкўприк саноат касб-ҳунар коллежининг ахборот-ресурс маркази 31 минг 270 га яқин китоб фондига эга.

Интеллектуал салоҳиятни юксалтириш учун барча шароит яратилган марказнинг 2 та кўчма кутубхонаси ҳудуддаги Турғоқ шаҳарчаси ва Тепақўрғон қишлоғи китобхонларига хизмат кўрсатмоқда.

– Марказимизда маънавий-маърифий тадбирлар, китоблар тақдимоти, кўргазмалар, библиографик шарҳлар ўтказиш мунтазам йўлга қўйилган, – дейди марказ раҳбари Каримахон Бозорова. – Ушбу тадбирлар фаолиятимизни янада такомиллаштириш, ёшларни китобга ошно этиш, уларда мутолаа маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
9 820