ЎзА Ўзбек

29.11.2012 16:16 Чоп этиш версияси

Маънавий баркамоллик сари

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Самарқанд шаҳрида жорий ўқув йили бошида 3-болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда бу ерда куй-қўшиқ, рақс, ранг-тасвир ва ҳайкалтарошликка ихлоси баланд 135 нафар ўғил-қиз таълим олаётир. Мактабдаги замон талаблари даражасида жиҳозланган машғулот хоналари, хор, оркест, рақс ва концерт заллари ёш иқтидор эгалари ихтиёрида. Улар маҳоратли педагог-ўқитувчилар кўмагида санъат сирларини пухта эгаллаб, ижро ва ижод маҳоратларини юксалтириб бораётир.


ЎзА, Алишер Исроилов (сурат)
7 350