ЎзА Ўзбек

02.11.2012 19:18 Чоп этиш версияси

Мактабнинг янги биноси

Наманган вилояти Косонсой туманидаги "Қуқумбой" қишлоғи "Булоқ" даҳасида 30-умумтаълим мактабининг янги биноси қад ростлади.

Мазкур 315 ўринли мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг қувончи чексиз. Бу ерда чуқур билим олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ўқув-лаборатория, кутубхона, компьютер ва фан хоналари замон талаблари даражасида жиҳозланган. Муҳташам спорт зали, волейбол, баскетбол майдончалари ўқувчилар ихтиёрида.


ЎзА, Ҳотам Мамадалиев (сурат)
7 261