ЎзА Ўзбек

08.02.2019 11:11 Чоп этиш версияси

Хорижда таҳсил олган 14 нафар мўйноқлик фуқаронинг дипломлари нострификация қилинди

Хорижда таҳсил олган 14 нафар мўйноқлик фуқаронинг дипломлари нострификация қилинди

2018 йил 7 февраль куни хорижда таҳсил олганлик ҳужжатларини тан олиш ва нострификация қилиш бўйича ариза берган мўйноқлик 14 нафар фуқаронинг мурожаатлари сайёр қабул асосида Нукус шаҳрида кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунларидаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Муйноқ туманида яшовчи чет давлатларда ўқиб билим олганлиги тўғрисидаги дипломларини нострификация қилишни хоҳлаган фуқароларга шарт шароит яратиш ва керак бўлса, имтиҳон жараёнларини ҳудуднинг ўзида ташкил этиш вазифалари белгиланган эди. 

photo5397876548306053559.jpg

Шунга мувофиқ, 2018 йил 7 февраль куни хорижда таҳсил олганлик ҳужжатларини тан олиш ва нострификация қилиш бўйича ариза берган мўйноқлик 14 нафар фуқаронинг мурожаатлари сайёр қабул асосида Нукус шаҳрида кўриб чиқилди. Сайёр қабулда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бўлим бошлиқлари Санжар Обидов, Феруза Мадрахимова, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Мурод Жуманов, Давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими раҳбари Илёс Қунназаров ҳамда комиссия аъзолари, хорижий ҳужжатларини нострификация қилишга талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

photo5397876548306053560.jpg

Сайёр қабулдан кейин нострификация жараёнига мурожаат этган 14 нафар фуқаронинг барчаси тест синовлари ва Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг буйруғи билан тасдиқланган Эксперт комиссияси суҳбат жараёнидан ўтишди. Талабгорлар имтиҳон топширишлари учун барча шарт шароитлар яратилди, тестлар онлайн ташкил этилди. Тест ва суҳбат жараёнлари кузатув камералари орқали тасвирга олинди ҳамда шаффоф, холисона ташкил этилди. 

Мўйноқлик талабгорларнинг барчаси имтиҳондан муваффақиятли ўтди. Энди улар келажакда ушбу нострификация қилинган дипломлари орқали иш фаолиятини бошлашади ва ўз ҳудудлари ривожига ҳисса қўшишади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
матбуот хизмати​​

ЎзА