ЎзА Ўзбек

05.12.2013 18:24 Чоп этиш версияси

Интеллектуал беллашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган интеллектуал беллашув бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол этиб вояга етказиш, уларга жаҳон андозалари даражасида билим бериш, ўз қизиқиши ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаши учун имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда ёшларнинг ҳуқуқий билим ва тафаккурини юксалтириш масаласига тизимли тарзда ёндашилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2001 йил 4 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши Бош қомусимизни таълим тизимининг барча бўғинларида изчил ўрганишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур интеллектуал беллашувдан кўзланган мақсад ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада юксалтириш, Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унда мустаҳкамланган қоида ва тамойилларнинг аҳамиятини талаба-ёшларга кенгроқ етказиш, уларнинг ҳуқуқий билимини янада мустаҳкамлашдан иборатдир.

Тадбир доирасида миллий маданиятимиз, таълим, маънавият ва маърифат, илм-фан ривожи, ёш авлод камолоти йўлида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ишлар акс эттирилган фотокўргазма ташкил этилди.

Интеллектуал беллашувда фаол иштирок этган талаба-ёшларга совринлар топширилди.


ЎзА, Н.Усмонова
10 267