ЎзА Ўзбек

18.12.2013 14:55 Чоп этиш версияси

Илмга чанқоқ ёшлар

Наманган вилояти таълим тизимида хорижий тиллар илғор таълим андозалари асосида ўқитилмоқда. Бунда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир.

Наманган шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида 2 минг 53 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олади. Мактаб педагоглари хорижий тилларга оид ўқув машғулотларида интерфаол доска, ахборот-коммуникация технологиялари, кўргазмали воситалардан кенг фойдаланмоқда. Бу яхши самара бериб, келажак ворислари чет тилларни катта иштиёқ билан ўрганаётир.


ЎзА, Ҳотам Мамадалиев (сурат)
6 822