Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.03.2018 18:54 Чоп этиш версияси

"Илм-фан – 2020" миллий ривожланиш дастуридан кўзланган мақсад нима?

Пойтахтимизда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг "Elsevier" компанияси билан ҳамкорликда "SCOPUS" ва "ScienceDirect" халқаро илмий маълумотлар базалари маҳсулотлари учун Миллий битимни имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Маълум қилинганидек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг "Elsevier" компанияси билан ҳамкорликда "Илм-фан – 2020" миллий ривожланиш дастурини ишлаб чиққан. Ундан кўзланган асосий мақсад юртимизда олий таълим даргоҳлари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, жаҳон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларига кириш имкониятларини янада кенгайтиришдан иборат.

Миллий ривожланиш дастури доирасида юртимиздаги илмий журналларни "SCOPUS" ва "ScienceDirect" халқаро илмий маълумотлар базаси тизимига киритиш, ёш олим ва докторантларга мақолалар тайёрлаш ва уларни нуфузли нашрларда чоп этишига кўмаклашиш кўзда тутилган. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири
22 154