ЎзА Ўзбек

20.12.2017 19:43 Чоп этиш версияси

Иброҳим Ғафуровнинг 80 йиллик таваллуд айёмига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, таржимон, адиб ва олим Иброҳим Ғафуровнинг 80 йиллик таваллуд айёмига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.

Университет ректори Ғ.Раҳимов ва бошқалар мамлакатимизда миллий адабиётимизни ривожлантириш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ижод аҳлининг самарали меҳнат қилиши учун зарур барча шароит ва имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

Иброҳим Ғафуровнинг мафтункор, миллий руҳ билан йўғрилган асарларини барчамиз севиб мутолаа қиламиз. Унинг “Гўзалликнинг олмос қирралари”, “Унутилмаган боғ”, “Жозиба”, “Ёнар сўз”, “Ям-яшил дарахт”, “Юрак – аланга”, “Лириканинг юраги”, “Шеърият – изланиш демак”, “Ўттиз йил изҳори”, “Тил эркинлиги” сингари адабий-танқидий, бадиий китоблари халқчиллиги, самимияти боис китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган.

И.Ғафуров «Ҳаё – халоскор», «Мангу латофат» ва бошқа қатор бадиалари ва мансуралари жамланган китоблари билан ҳам эътибор қозонган. Серқирра ижодкор фаолияти давомида жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.

Тадбирда И.Ғафуровнинг адабиётимиз равнақига қўшган улкан ҳиссаси, серқирра ижоди, жамоат арбоби сифатидаги фаолияти, юксак инсоний фазилатлари хусусида сўз юритилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
16 088