ЎзА Ўзбек

05.12.2013 18:53 Чоп этиш версияси

Фаол талабалар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги муносабати билан Бухоро давлат университетида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Университет маъмурияти томонидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бухоро вилояти кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилаётган давра суҳбатлари, учрашувларда барча ўқитувчи ва талабалар фаол қатнашмоқда. Улар тегишли адабиётлар, маълумотлар билан муттасил бойитиб борилаётган университет ахборот-ресурс маркази имкониятларидан ҳам кенг фойдаланиб ҳуқуқий билимини мунтазам оширмоқда.


ЎзА, Тоҳир Истатов (сурат)
6 786