ЎзА Ўзбек

09.11.2012 17:50 Чоп этиш версияси

Ёш иқтидорлар маскани

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилояти Когон шаҳрида барпо этилган 2-болалар мусиқа ва санъат мактаби ёш иқтидор эгаларининг ижодий камолотига хизмат қилаётган замонавий таълим масканларидандир.

Бу ерда таълим олаётган 230 ўғил-қизнинг мусиқа ва санъат сирларини пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилган. Кенг ва ёруғ, замон талаблари даражасида жиҳозланган машғулот хоналари уларнинг ихтиёрида. Мактаб тарбияланувчилари орасида шаҳар, вилоят, республика миқёсида ўтказилаётган танловларда муваффақиятга эришаётган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади.
”Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалининг бу йилги Бухоро вилояти босқичида мактабнинг 3 нафар ўқувчиси муваффақиятли иштирок этиб, фестивалнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.


ЎзА, Тоҳир Истатов (сурат)
7 775