ЎзА Ўзбек

13.11.2012 16:51 Чоп этиш версияси

Ёш иқтидор эгаларининг севимли маскани

Сурхондарё вилояти Музработ туманида 150 ўринли 10-болалар мусиқа ва санъат мактаби барпо этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида қад ростлаган мазкур мактабда 107 нафар ўқувчи санъат сирларини ўрганмоқда. Мактабнинг машғулот ўтказиш хоналари, рақс, оркестр ва хор заллари замон талаблари даражасида жиҳозланган. Тасвирий саньат хоналарида машғулот олиб бориш учун барча қулайликлар яратилган.


ЎзА, Фарҳод Абдурасулов (сурат)
7 229