ЎзА Ўзбек

24.04.2019 15:14 Чоп этиш версияси

Эртасини ўйлаган миллат таълим-тарбия ишларини ривожлантиришдан тўхтамайди

Эртасини ўйлаган миллат таълим-тарбия ишларини ривожлантиришдан тўхтамайди

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақияти, юрт тараққиёти замонавий билим ва малакага эга мутахассисларга боғлиқ. Сўнгги йилларда таълим тизимида кечаётган туб ислоҳотларнинг пировард мақсади ҳам айни эзгу интилишларни кўзлаши билан ҳам аҳамиятидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга оид ишларни такомиллаштириш, олий ўқув юртлари нуфузини юксалтириш, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш, шунингдек, мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Мамлакатимизда олий ва ўрта махсус таълим масканлари битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш ўтган даврда 9-10 фоиз даражасида бўлиб келаётганди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу йўналишга эътибори, кўрилган чора-тадбирлар туфайли сўнгги икки йилда бу рақам 15 фоиздан ошди.

03.JPG

Мурожаатномада бу борада ҳали олдимизда қилиниши лозим бўлган ишлар кўплиги алоҳида таъкидланганди. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш ва келгуси йилларда ошириб бориш – муҳим вазифа сифатида алоҳида таъкидланди.

Таълим муассасамизда ҳам 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган замонавий талаблар ва илғор хорижий тажрибаларни татбиқ қилиш асосида юқори малакали мутахассислар, педагог ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шу баробарида замонавий билимларга эга ёшларни тарбиялашга йўналтирилган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ўқув муассасамиз томонидан амалга оширилиши бўйича режаларимиз мужассамлашган Йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда уларни амалга ошириш бўйича изчил ишлар бажарилмоқда.

05.JPG

Чунончи, Тошкент шаҳар Сергели тиббиёт коллежи Беларусь давлат университети қошидаги "А.Сахаров номидаги халқаро давлат экологик институти" билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Шартномада ўқув-услубий ишларда ҳамкорлик қилиш, ўқув жараёнини такомиллаштириш,илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, конференциялар ўтказиш, замонавий ташхис қўйишда қўлланиладиган инновацион технологияларни таълим жараёнига киритиш, коллеж битирувчи ўқувчиларини келгусида олий таълимга йўналтириш каби мақсадлар ўрин олган.

04.JPG

Шу куни коллежнинг 120нафарбитирувчиси ва педагог ходимлар билан "А.Сахаров номидаги халқаро давлат экологик институти ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Э.Бученковва Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи А.Е.Валерьевна иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат жараёнида И.Бученков сўзга чиқиб, институт ҳақида маълумот берди. Жумладан, тиббиёт коллежлар битирувчилари учун“Тиббий – биология иши”, “Тиббий физика”, “Тиббий экология” йўналишларини тавсия қилиб, ўқув муддатлари ва тўлов шартлари ҳақида маълумот берди. Хориж талабалари учун 3,5 йиллик масофавий таълим, 3,5 йиллик сиртқи таълим, 4 йиллик кундузги таълим, 5 йиллик сиртқи таълим рус тилида олиб борилиши тўғрисида маълумотлар берилди.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда тизим ривожи учун амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, Президент топшириқларини, Ҳукумат қарорларини сўзсиз бажариш, шунингдек, мамлакатимизда таълимни давр талаби, ижтимоий-иқтисодий соҳа талабидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ этиш, ёшларнинг олий таълимга бўлган қизиқишини ошириш, ёшларга таълим беришда инновацион ёндашиш пировард мақсадимиздир.

Собир Турсунов,
Тошкент шаҳар Сергели тиббиёт коллежи директори,
педагогика фанлари доктори

ЎзА
3 919