ЎзА Ўзбек

16.10.2012 17:21 Чоп этиш версияси

Дилнозанинг қувончи

Мамлакатимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш, таҳсил олаётган ёшларни амалиётга жалб қилган ҳолда билим ва кўникмаларини кучайтириш ҳамда бандлигини таъминлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётгани ўз самараларини бермоқда.

Бухоро шаҳридаги тиббиёт коллежида ўқувчи-ёшлар ҳамширалик ва даволаш иши, фармация, лаборатория-диагностика ҳамда тиббий профилактика йўналишларида малакали ўқитувчилардан сабоқ олмоқда.

2011-2012 ўқув йилида ушбу коллежни битирган 1 минг 170 нафар йигит-қизнинг қарийб мингга яқини бугунги кунда Бухоро вилоятидаги даволаш-профилактика ҳамда санитария-эпидемиология муассасаларида, дорихоналарда меҳнат қилмоқда. Ўнлаб ёшлар тиббиёт олий ўқув юртларида ўқишни давом эттираётир.

Бухоро тиббиёт коллежини ҳамширалик иши йўналишида битирган Дилноза Шониёзова айни пайтда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимида ишламоқда. Дилноза чуқур билими ва салоҳияти билан қисқа вақт ичида жамоада ўз ўрнини топди. У эришаётган ҳар бир ютуғида коллежда олган таълим-тарбия муҳим ўрин тутишини мамнуният билан таъкидлайди.


ЎзА, Тоҳир Истатов (сурат)
8 737