Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 17:18 Чоп этиш версияси

"Давр каби тақдир"

Академик Тошмуҳаммад Қори Ниёзий мамлакатимиз илм-фани ва таълим тизими равнақига муносиб ҳисса қўшган ардоқли олим. Унинг нафақат математика, балки тарих, маданиятшунослик ва педагогикага оид қолдирган бой мероси халқимиз ва навқирон авлод келажаги учун катта илмий манбадир.

Тошмуҳаммад Қори Ниёзий элементар ва олий математика бўйича ўзбек тилидаги биринчи дарсликлар муаллифи бўлган. Айниқса, унинг ўзбек математика терминологиясини яратгани катта эътирофга лойиқ. Олимнинг "Аналитик геометрия", "Аналитик геометрия асосий курси", "Улуғбекнинг астрономик мактаби", "Ҳаёт мактаби" каби асарлари бугунги кун илм-фани, таълим ва маданият тараққиётида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган давра суҳбати академик Тошмуҳаммад Қори Ниёзий ҳаёти ва ижоди, унинг ўзбек фани ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини акс эттирган "Давр каби тақдир" деб номланган ҳужжатли фильм намойиши билан бошланди. Фильмда бўлажак математикнинг болалиги, ўсмирлиги ва етук олим даражасига етишиши ҳаётий тасвирлар билан бойитилган.

– Фильм менга тарихни ва улуғ инсонлар ҳаётини кўпроқ ўрганишга ундади, – дейди тадбир иштирокчиси Саида Арзиқулова. – Шундай азиз ва ардоқли олимларимиз борлиги бизга фақат ғурур бағишлайди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти, академик Тошмуҳаммад Қори Ниёзий машҳур олим ва жамоат арбоби сифатида биз, ёшлар қалбида мангу яшайди. Олим қолдирган мерос йиллар ўтса-да, ўзининг сиру синоати билан илм аҳлини ўзига чорлайверади.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
5 574






Все о погоде - Pogoda.uz