ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун


10 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиқ ўринбосари Бақожон Муродов 1972 йил 10 октябрда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 

Биология фанлар номзоди, доцент Бақожон Муродов 1995 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. У бир неча йил Тошкент давлат аграр университетининг ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедрасида фаолият олиб борган. 

Ўтган йили Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиқ ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар Ўсимликлар карантини Бош давлат инспекциясининг Марказий лаборатория мудири вазифасида ишлаган.

*** 
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг


3 203
ЎзА