ЎзА Ўзбек

08.01.2013 20:00 Чоп этиш версияси

Баркамолликка интилиб

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол вояга етказиш борасида Нукус шаҳридаги 8-мактабгача таълим муассасасида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ерда 255 нафар ўғил-қиз замон талаблари асосида таълим-тарбия олмоқда. Йигирмага яқин моҳир тарбиячи болалар қалбига йўл топиб, уларнинг мантиқий фикрлашини, интеллектуал қобилиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётир.

Мазкур муассасада турли маданий, маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинади. Жумаладан, “Ўзбекистон – менинг ватаним”, “Олтин куз”, “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзуларидаги очиқ дарслар, “Боғча маликаси”, “Мен аскар бўламан” каби кўрик-танловлар болаларнинг иқтидори ва салоҳиятини кашф этишга хизмат қилмоқда.


ЎзА, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат)
7 900