ЎзА Ўзбек

11.12.2012 17:19 Чоп этиш версияси

Баркамол авлод – келажак пойдевори

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 12-мактабгача таълим муассасасида 280 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олмоқда.

Мазкур таълим-тарбия масканида ташкил этилган турли тўгараклар тарбияланувчиларнинг билим ва тафаккур доирасини кенгайтириб, ижодий қобилиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, “Моҳир қўллар” тўгараги жажжи ўғил-қизлар билан доимо гавжум. Бу ерда болажонлар тажрибали тарбиячи-педагоглар ёрдамида турли эртак қаҳрамонлари қиёфасидаги қўғирчоқлар, миллий ҳунармадчилик намуналари ясашни катта қизиқиш билан ўрганаётир. Санъат тўгарагида эса улар миллий қўшиқ ва рақсларимизни ижро этиш сир-асрорларини эгалламоқда.

Бу ерда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари мунтазам ташкил қилинади. Хусусан, ҳафта давомида машғулотларда фаол қатнашиб, юқори балл тўплаган ўғил-қизларни рағбатлантириш мақсадида “Ҳафта билимдони” тадбирини ўтказиш анъанага айланган. “Сиз тарихни биласизми?” викторинасида тарбияланувчиларнинг Ватанимиз тарихига оид дастлабки билимлари мустаҳкамланаётир. “Биз - бир оиламиз!” шиори остида ўтадиган спорт мусобақаларида қатнашаётган болажонлар жисмонан чиниқиб, спортдаги ғайрат ва шижоатлари ошиб бормоқда.


ЎзА, Тоҳир Истатов (сурат)
11 735